Seshanba, 07 Sentyabr 2010
Ilk sahifa arrow Adabiyot
Adabiyot


МАКФЕРСОН KАТЛ ОЛДИДАН


Давоми... Саиджаҳон Равоний

Дор тагига,
Ўз қатлига,
Борди у шодон,
Рақс тушиб,
Ҳазил қилиб,
Қувноқ Макферсон:

Салом қирол зиндонлари
Қулларга тўла.
Сиртмоқ кутар бугун мани,
Сирпанчиқ ғўла.

Ўлимлардан мен жангларда
Питрамаганман.
Ҳозирда хам бирон марта,
Титрамагайман.

Кишанлардан қилинг ҳалос,
Қуролим Беринг,
Чиқсин жангга ўнта шоввоз,
Енгаман барин.
Бутун умрим жангда ўтди,
Фаҳрланурман.


 
Одамларнинг диндорлик даражаси


Image  Камбағаллар художўйроқми?

Маркази АҚШ да жойлашган Gallup тадқиқот маркази дунë бўйлаб ўтказган сўров натижалари асосида¸ одамларнинг даромади ва уларнинг динга муносабати ўртасида кучли алоқадорлик бор¸ деган хулосага келди. Бундай хулоса¸ Ўзбекистон мисолида¸ қанчалик ҳақиқатга яқин?
75 йилдан бери инсон табиати ва хулқини ўрганиш мақсадида минглаб тадқиқот ва ижтимоий сўровлар ўтказиб келаëтган Gallup ташкилоти 31 август куни ана шундай сўровларидан бирининг хулосасини эълон қилди. Гуруҳ тадқиқотчилари дунëнинг 114 давлатининг ҳар бирида 1000 нафардан вояга етган шахсга мурожаат қилиб¸ улардан ўз ҳаëтларида диннинг қанчалар муҳим рол ўйнашини сўрашган. Гарчи глобал кўламда ҳам сўралганларнинг аксарияти¸ аниқроғи уларнинг 84 фоизи дин ҳаëтимнинг муҳим қисмидир¸ дея жавоб берган эса-да¸ тадқиқот натижалари дин ролининг камбағал давлатларида кучлироқ эканини кўрсатган. Дунëдаги энг камбағал давлатлар сирасига кирувчи Бангладеш¸ Нигер¸ Яман¸ Малави¸ Шри Ланка ва Бурунди каби юртларда респондентларнинг 99-98 фоизи "дин менинг кундалик ҳаëтимнинг муҳим қисмидир"¸ деб жавоб берган. Аксинча¸ тараққий қилган ва бой Ғарб давлатларидаги респондентларнинг аксари¸ АҚШни мустасно қилганда¸ ўз кундалик турмушида дин ролининг муҳим эмаслигини билдирган. Шундан келиб чиқиб Gallup тадқиқотчилари¸ жамиятнинг диндорлик даражаси билан мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ўртасида кучли алоқадорлик¸ бор¸ деган хулосага келган.
Gallup тадқиқотчиларининг бундай хулосаси¸ асрлардан бери мавжуд эски қарашнинг янги тасдиғи бўлди. "Дин бу камбағаллар минтақасидир" деган қараш атрофидаги мубоҳаса ҳам асрлардан бери давом этиб келаëтган тортишувдир. Gallup хулосаси турткисида бу баҳсга қайтадиган бўлсак¸ жамият ва шахсларнинг диндорлик даражаси билан уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ўртасида бевосита алоқадорлик борми? Содда қилиб айтганда¸ камбағаллар диндорроқ ва художўйроқми?
Бу саволга имкон қадар Ўзбекистон ва Марказий Осиë минтақасида воқелиги асосида савол топиш илинжида¸ Ўзбекистон ва минтақадаги таҳлилчи ва кузатувчиларга мурожаат қилдик.

 
Нур бўлиб kайтган сиймо



Давоми... Дилмурод САЙЙИД

Усмон Носир таваллудининг 95 йиллигига бағишланади

ИЛК СЎЗ ЎРНИДА

УСМОН НОСИРнинг хоки Она юртига қайтиши учун қарийб ярим аср вақт керак бўлди. 1937 йили 13 июлда ҳибс этилиб, 1938 йили узоқ ўлкалардаги архипелагга жўнатиб юборилган шоирнинг хоки келтирилиб, рамзий қабрига қўйилди. Маросим қатнашчиларидан оқсоқол адиблардан бири жуда ҳаққоний ва ҳаётий таъбир айтганди ўшанда:
“...Усмон Носир ўзи айтгандек, чақмоққа айланди, Она юртига хок эмас, НУР бўлиб қайтиб келди!”
Кўз олдимда Усмон Носир сиймоси тургандек: қандайдир тиниқ, беқиёс ёрқин! У шеър ўқимоқда:

“Ёрил, чақмоққа айлан, сен!
Ёрил, майли, тамом ўлсам!”

Бу сатрларни ШОИР ўз ЮРАГИга эмас, гўё менга қарата айтаётгандек туюлди. Усмон Носир хитобидан кўчган бу туйғу юрагимда жунбишга келиб, эзгу бир истакка айланганча қоғоз бетига тўкилди:
Усмон Носир! Изн беринг Сизни УСТОЗ атамоққа.
Юрагимда Сизнинг учун
Бир мақбара тикламоққа.
Ва зиёрат этиб ҳар он
Руҳингиз-ла сўзлашайин
“Қайда Инсоф, қайда Иймон?”
Биргалашиб излашайин!

ШОИРНИНГ “ГУНОҲИ”

Бундан роппа-роса ўн беш йил аввал “Тошкент ҳақиқати” газетаси (1992 йил 23 январ сони)-да “Ҳужжатлар тилга кирганда” сарлавҳали қарийб икки саҳифалик ҳужжатли мақола ва “Яшин урмас чинорларни!” деб номланган шеърий ёднома берилганди. Бу ҳар иккиси Усмон Носирга бағишланган бўлиб, мақола муаллифи-шоирнинг жияни Нодира Рашидова, шеърий ёдномани эса мен ёзгандим. Бу-алоҳида мавзу., аввало қуйидаги кўчирмага назар ташласак.


 
Табрик



Давоми... Инсон бу дунёда инсон бўлиб, ўзлигини тўла намоён қилиб яшасин экан. Фақат ана шундай инсонларгина ҳақ сўзни баралла айта оладилар ва жамият учун нимадир қилиб бера оладилар. Писмиқлардан Аллоҳни ўзи асрасин. Ўзлигини таниганни  дўстлари ҳам, душманлари ҳам бўлади албатта. Аммо ўзлигини таниган бу фоний дунёда ҳеч нарсадан қўрқмай, ўз сўзини айтиб яшайверади...

Қадрдон сафдошим, дўстим – Жаҳонгир Муҳаммад ана шундай - ШАХС даражасига кўтарилган ва  ЎЗЛИГИНИ намоён қила олган инсонлардан биридир.

Жаҳонгир Муҳаммад 1- сентябрда туғилган. У “Мустақиллик”дан анча илгари туғилган ва биз учун жуда қадрли “Мустақиллик”ни туғилиши учун жуда катта хизмати синган инсондир. Мен ҳар йили айнан шу куни бу инсонни қўшалоқ байрами билан табриклайман. Бу йил ҳам тилагим шу – Жаҳонгир ака бардам бўлинг, курашдан чарчаманг!

Дўстингиз Насрулло Саййид  

ВАТАН ҲАСРАТИНИ…

Жаҳонгир Муҳаммад

Чучмома чечагим қор остида,
Баҳорни соғиниб музлаб ётибди.
Машраби қўшиғим дор остида,
Халоскор қаламни кўзлаб ётибди.
Мудроқ булоқларим тош остида,
Шаклимни соғиниб юзлаб ётибди.

 
Мени ёлгиз kолдирма хаёл


Давоми...

Насрулло Саййид

Оқ қоғоздан ясаб бир кема
Эшкакларин йўниб қаламдан
Сузиб кетмай дейман аламдан
Мени ёлғиз қолдирма хаёл

Кўп қоғоздан қуриб бир қаср
Банди этмай ўзимни унда
Маҳкумликда, қасрда тунда
Мени ёлғиз қолдирма хаёл

Қаламларим қилиб тиғ - найза
Тилка- пора этмай танимни
Олдимдан ол қоғоз - ғанимни
Мени ёлғиз қолдирма хаёл


 
<< Энг биринчи < Олдинги 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 Кейинги  > Энг охирги >>

Хаммаси 1 - 9 дан 240

Turk tarixi

Как создавалась и принималась Декларация Независимости Узбекистана

Nasrullo Sayyid

article thumbnail  Из современной истории Узбекистана: как создавалась и принималась Декларация Независимости. Бахадыр Мусаев. 20 июня 1990 г. на сессии Верховного Совета Узбекской ССР поставлен на...
+ Davomi

Inglizcha darslar

Constitution of the Republic of Uzbekistan

Nasrullo Sayyid

article thumbnail  Art. 26.  No one may be adjudged guilty of a crime except by the sentence of a court and in conformity with the law.  Such a person shall be guaranteed the right to legal...
+ Davomi

Latifa zamoni

Названы самые репрессивные режимы планеты

Nasrullo Sayyid

article thumbnail         Международная организация Freedom House, занимающаяся мониторингом ситуации с правами человека и гражданскими свободами в мире, назвала десятку самых...
+ Davomi

Ilginch xatlar

TURKISTONNING XONLIKLARGA BO'lINIB KETISHI VA UNING OQIBATLARI

Nasrullo Sayyid

article thumbnail   1. Turkistonning uch xonlikka bo’linishi Vatanimiz tarixi o’zbek davlatchiligi taraqqiyoti bir tekisda o’tmaganligi, uning rivojida zafarli va inqirozli davrlar...
+ Davomi