Seshanba, 07 Sentyabr 2010
Ilk sahifa arrow Dunyoda arrow “Золимлар ишига шерик бўлдингиз...”
“Золимлар ишига шерик бўлдингиз...”


Image Шайх Муҳаммад Содиқ жанобларига очиқ хат
 

Бисмилоҳир роҳманир роҳим

Муҳаммадсолиҳ Абутов, Швеция.

Шайх жаноблари, сизни камида 20 йилдан бери таниман. Ўнлаб китобларингизни ўқиганман. Бир неча марта учрашиб гаплашганман. Сиз мени бугун эслаёлмаслигингиз аниқ. Мен у пайтлар анча ёш эдим. Менга ўхшаган минглаб талабалар билан учрашганингиз учун мени эслаёлмаслигингиз  табиий. Мен бугун сизга мана шу хатни ёзишга қарор қилдим.
Сабаби эса сизни Ўзбекистон  Мамлакатида  Исломий  ҳаёт жабҳасида 20 йилдан бери  эътиборли ўринда турганингиздир. Шунингдек, давлат расмий диний пешволари орасида  динга ва мусулмонларга бошқаларга нисбатан холис инсон сифатида  танилганингиздир.
Хатимга жавоб беришингиз вожиблигини сизга эслатиб қўйишга ҳожат йўқ деб биламан.
Шайх жаноблари  сиз СССРда Горбачевни ошкоралик  даврида муфтий бўлдингиз. Ўша пайтдаги имконият бўлгани учунми СССР халқ депутати ҳам бўлдингиз. Сизни депутат бўлишга ундаган омиллар нима бўлгани  бизга қоронғу.
Сиз  “СССР мусулмонлари тинчлик учун курашда” дея  номланадиган  конференциялар уюштириб  ва фақат КГБ нвазоратида фаолият қиладиган муфтийлик  лавозимидан  депутатликга  чиқишингиз, ўша давр берган эркинлик натижаси эдими ёки сиз Ислом динини сиёсий жабҳадаги фаолиятини тикламоқчи бўлганмидингиз?!Кечирасизу,  ёки довдираб нима қилишингизни билмай борганмисиз?!

Агар ҳақиқатда  сиз мавжуд коммунистик ва бошқа асослардагидан ташқари исломий сиёсий фаолиятни ҳам  динимизда  борлигини  тан олиб иш бошлаган бўлсангиз, нимага сизни бирорта китобингизда на ўша пайтларда ва на хорижда ёзган  қатор китобларингизда  бу  ҳақида ҳеч нарса айтилмаган?!
Сиз  қатор Исломий жамоаларни ва уларни  таниқли раҳнамоларини ўша китобларингизда аёвсиз танқид қилдингиз. Ҳанафий Мазҳаби тўғрилигини  қайта қайта таъкидлаб ёздингиз. Аслида эса  халқ ичида пайдо бўлган турли диний жамоалар  Исломга зид йўл ва мазҳаблардамас эдилар. Ҳанафий мазҳабида бўлиш  барча ўзбек мусулмонлари учун мажбурий эмас эканлигини бошқалардан кўра сиз яхшироқ  билардингизку?!Энг ҳайратланарлиси  сиз бу китобларни  минглаб мусулмонлар қамоққа ташланаётган  бир пайтда  ёздингиз. Сиз  уларни адашган дея фатво бериб, золимлар ишига шерик бўлдингиз. Уларни ноҳақ қамалаётганини айтмадингиз!
Яна  ўша жамоаларга минглдаб ёшлар эргашиб кетганлари давлат Расмий имомларига эса  биров эргашмаганлиги наҳотки сиз учун ғайри табиий туюлган бўлса?! У имомларингизни халқ орасида сариқ чақалик қадри йўқлиги ҳам  сизга ажабтовур туюлмаганми?! Одамлар ҳақ билан ноақни қайдалигини билмайдилар деб ўйлайсизми?! Сиз “адашган” дея, фатволар берган  жамоалар  вакиллари  Исломдан чиқиб кофир бўлиб кетган эмасдилар. Уларнинг хатолари эҳтимол манҳажлари ёки  ҳикматга зид  баъзи бир амаллари эди халос.
Шу каби жамоаларнинг пайдо бўлишига  ким сабабчи бўлди аслида?! ДИНФУРУШЛИК ҚИЛИБ ЯШАЙДИГАН СОХТА ИМОМЛАРИНГИЗ Э\МАСМИ?! Энг  асосий  айбдорлар Олимлар эмасми?! Жумладан сиз ҳам?!
Сизлар  халқни эргаштирадиган   ҳикматга мувофиқ  манҳаж барпо қилаолдингларми?! Ҳизбут Таҳрир  хато бўлса, қани уни муқобилидаги тўғри бир Исломий сиёсий  Партия?!Ваҳҳобийлик  хато бўлса, қани уни муқобилидаги бидъатларга қарши курашувчи суннатга чақирувчи имомлар?!
Акрамийлар хато бўлса, қани уларни муқобилидаги  Исломий иқтисодни таклиф қилаётган жамоа?! Талиғчилар хъато бўлса, қани уларни муқобилидаги одамларга имону Исломни етказадиган бўлри жамоат?! Диний Бошқарма номли иғвогарлар уяси  бўлган жойдагилар ҳаммани адашган дея фатво бериб ётишибди.
Хориждан келиб сиз ҳам анча мунча китоб ёзиб уларни хатоларини кўрсатишга улгурдингиз. Сизни вазифангиз фақат хатоларни айтиш бўлса, давлат раҳбарларнини ҳам хатоларини айтинг тақсир! Судларни Ҳокимларни порахўрлигини, Ментларни, Прокурорларни золимлигини ҳам айтинг ахир!!Золим подшоҳга ҳақ сўзни айтиш жиҳодни афзали эканлигини сиз яхши биласиз деб ўйлайман.
Мен сизни улар ҳақида бирорта танқидий фикр айтганингизни эшитган эмасман. Ва ўқиганим ҳам йўқ. Агар Сизни вазифангиз фақат хатоларни айтиш бўлмаса, ўша хато деган жамоаларни муқобилидаги тўғри жамоани  нега ташкил этмадингиз?! Қани сиз ташкил этган тўғри  жамоат?! Қани ўзбек халқини ҳозирги оғир аҳволдан чиқиш йўли?!Бу масала мусулмонларни иши эмасми?! Буни фақат демократлар ёки бошқа диндан узоқ фуқаролар қилиши керакми?! Диндорлар  ўз манҳажлари асосида  бунга ҳаракат қилишлари лозим эмасми?!
Бу мавзуда гапирса гап кўп. Мухтасар қилдим.
Шайх жаноблари  Ўзбек халқининг яқин йигирма йиллик тарихида  мусулмонлар қандай синовларга дучор бўлганлари сизга яхши маълумдир. Аммо, шу йиллар давомида  Ўзбекистондаги  кўзга кўринган дин Олимлари  (Жумладан сиз ҳам)ҳалигача  бир  легал Исломий сиёсий  ҳаракатга  эътибор этмадинглар.
Шак шубҳа йўқки, Ислом сиёсатга  бевосита тааллуқли диндир. Исломда давлатни ички ташқи сиёсати мукаммал  ўз аксини топгандир. Мен  давлат расмий имомлари бу мавзуда бирор иш қилолмасликларини яхши биламан.
Мен Сизни муфтийлик даврингиздаги фаолиятингиз ҳақидаҳам  гапирмоқчи эмасман. Мен бугунги даврда нимага Исломий  манҳажга  асосланган ва мавжуд қонунлар ва Халқаро қонунлар асосида фаолият юритадиган жамоат йўқлиги ҳақида гапираяпман?!
Айни дамда дунёдаги кўплаб мусулмонлар диёрида  бу каби ҳаракатлар мавжуд. Сиз биро марта бундай жамоат зарурлигини ҳам айтиб ўтмадингиз. Толибон ҳаракатини ҳам,  танқид қилгандингиз. Ҳаммасини танқид қилиб  хўп, муқобилига нима таклиф этдингиз?!Ҳеч нарса йўқ!!  Сиз уларни рад қилгач, мавжуд муаммоларга тўғри ечим беринг ахир.
Эътибор  берган бўлсангиз Ўзбекистондаги кўзга кўринган дин Олимлари орасида ҳамжиҳатлик бўлган эмас. Нафақат холис  Олимлар. Балки диний Бошқармадагилар ҳам  аҳволи сизга маълум. Барча Олим ва кўзга кўринган кишилар  ҳаммаси ўз атрофига  маълум жамоат йиғадилар. Бир муддат илм бериш билан шуғулланишади. Кейин шу лидер вафот этса, ёки  йўқолиб қолса қавми ҳам пароканда бўлиб кетади. Доимо шу аҳвол.
Бу билан шахсий сураида улар ажрини оладилар иншааллоҳ. Аммо,  расман шаклланмаган ва ўз дастурига манҳажига эга бўлмаган жамоат  сарсон бўлади. Турли  йўлларга кириб кетади йўқ бўлади.
Демоқчиманки,  Ўзбек халқини мусулмонларни ижтимоий иқтисодий сиёсий муаммоларини  ҳал қилишни мақсад қилган Исломий сиёсий жамоаси шакллантирилиши  керак эди. Бу иш эса сиз ва сиз каби диндорларни пешволари қилишлари лозим эди. Ҳалигача бундай бўлмади.
Сиз ҳам  одоб ахлоқ мавзусидан нарига ўтолмай ўтиб кетаяпсиз. Хизматларингизга Аллоҳ ажр берсин. Лекин сизни зиммангизда (ва бошқа таниқли пешволар зиммасида) халқига нисбатан Аллоҳ олдида яна бир масъулият ҳам бор деб ҳисоблайман. Ва шуни сизга бир эслатиб қўйдим. нотўғри жойи бўлса, исбот қилсангиз узр сўрайман.


tayanch.com

 

Izoh yozish

Turk tarixi

Тюрки

Nasrullo Sayyid

article thumbnail  Тю́рки — этноязыковая общность, сформировавшаяся на территории степей Северного Китая в I тыс. до н.э. Традиционной деятельностью тюрок является кочевое скотоводство. На непригодных...
+ Davomi

Inglizcha darslar

The letter that no one wants to read

Nasrullo Sayyid

article thumbnail To: 9th World Assembly of CIVICUS  (Montreal, 20-23 August 2010) Ladies and Gentlemen! My name is Nasrullo Sayyid. Initially I want to tell you why I am appealing to you. I came...
+ Davomi

Latifa zamoni

Динозавров убил огромный астероид

Nasrullo Sayyid

article thumbnail     Ученые окончательно определились с причиной вымирания динозавров. Все прочие гипотезы были отброшены, и остался только гигантский метеорит, врезавшийся в Землю. Динозавры...
+ Davomi

Ilginch xatlar

Самые мощные мафии мира

Nasrullo Sayyid

article thumbnail   Лондонская газета "Daily News" и испанское издание "Diario" составили рейтинг самых мощных мафий мира, сообщает Censor.net.ua. Мафии оценивали по активности их участия в организованной...
+ Davomi